Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон авиакомпаниялари Россияга парвозларни тўхтатади
Билдирилишича, халқаро парвозларда тўлиқ суғурта ҳимоясининг мавжуд эмаслиги фуқаролар, авиакомпаниялар ва бошқа юридик шахсларга хавф туғдиради.
6 мартдан бошлаб Озарбойжон авиакомпаниялари Россияга парвозларни тўхтатади. Бу ҳақда «Озарбойжон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (AZAL) маълум қилди.
«Эртадан бошлаб халқаро парвозларни амалга оширишда юзага келадиган хатарлар сабабли Росавиация тавсиясига мувофиқ Россия авиакомпанияларининг Озарбойжонга парвозлари номаълум муддатга тўхтатилади. Бу ўзгариш Озарбойжон миллий авиаташувчисига ҳам тааллуқли», — дейилади хабарда.
Компаниянинг билдиришича, халқаро парвозларда тўлиқ суғурта ҳимоясининг мавжуд эмаслиги «мамлакатларимиз фуқаролари, авиакомпаниялари ва бошқа юридик шахсларига хавф туғдиради».
«Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Озарбойжон ҳаво йўллари» ва Buta Airways 6 мартдан бошлаб Россия Федерациясининг барча шаҳарларига парвозларни вақтинчалик тўхтатади», — деб маълум қилган авиакомпания.
Бекор қилинган рейслар йўловчилари парвоз муддатини ўзгартиришлари ёки чипта учун тўланган пулларини қайтариб олишлари мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
20:34 / 07.07.2026
ХОҚ россиялик спортчилардан барча чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди
09:14 / 07.07.2026
Трамп: Украинада тинчлик кўпчилик ўйлагандан ҳам яқин
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026