Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой компанияларига импортни тақиқлаш билан таҳдид қилди
Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян Пекин АҚШнинг бир томонлама санкцияларига қарши чиқишини айтди ва Вашингтонни “Хитойнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмасликка” чақирди.
Фото: Reuters
Вашингтоннинг Россияга қарши санкцияларига риоя қилмаган Хитой компаниялари қора рўйхатга тушиши мумкин, деб хабар берди The New York Times.
“Россияга яримўтказгичлар ва бошқа замонавий технологияларни етказиб беришда давом этаётган компанияларга Қўшма Штатлардан жиҳозлар ва дастурий таъминот сотиб олиш тақиқланади”, деди АҚШ савдо вазири Жина Раймондо нашрга берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Хитойдаги микросхемалар ишлаб чиқарувчи энг йирик SMIC (Semiconductor Manufacturing International Corp) компанияси қора рўйхатга киритилган, Хитойдаги бошқа компаниялар ҳам ҳам ушбу рўйхатга киритилиши мумкин.
Ўз навбатида, Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян Пекин АҚШнинг бир томонлама санкцияларига қарши чиқишини айтди ва Вашингтонни “Хитойнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмасликка” чақирди.
“Хитой ўз компаниялари ва жисмоний шахслари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради”, - деди у.
Мавзуга оид
10:49
Трамп ортидан Путин ҳам Хитойга ташриф буюради
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
10:10 / 16.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасидаги “кўприк” — Асим Мунир қай тарзда асосий воситачига айланди?
08:37 / 16.05.2026