Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова НАТОга аъзо бўлиш режаси йўқлигини билдирди
Унинг сўзларига кўра, Молдова Европа иттифоқига кириш стандартларига мос бўлиш учун барча зарур талабларни бажаришга тайёр.
Молдова НАТОга аъзо бўлишни режалаштирмаган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Наталья Гаврилица Euronews телеканалига берган интервьюсида айтди.
“Конституциямизда мамлакатимиз нейтраллик тамойилида бўлиши ёзилган. Биз ЕИ таркибига кирмоқчимиз, аммо НАТОга аъзо бўлишга интилмаймиз”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, Молдова Европа иттифоқига кириш стандартларига мос бўлиш учун барча зарур талабларни бажаришга тайёр.
3 март куни Молдова президенти Майя Санду мамлакатнинг Евроиттифоққа кириш учун аризасини имзолаганди. Унинг сўзларига кўра, Молдова ЕИга кириш йўлида етарлича натижага эришганидан сўнг мамлакатнинг МДҲдан чиқиб кетиши масаласи кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
10:15 / 08.06.2026