Тошкентда ИИБ терговчиси ва профилактика инспектори пора олаётганда ушланди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Чилонзор тумани ИИБ терговчиси ва Миробод тумани ИИБ профилактика инспектори пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Кун.уз’га маълум қилди.
Жорий йил 5 март куни ДХХ, ИИВ, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ терговчиси В.Э. тамагирлик йўли билан аризачидан 1 минг доллар олган вақтида ушланган.
Маълум қилинишича, терговчи ўз иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида айбланувчига чора кўрмаслик учун 5 минг доллар пора талаб қилган ҳамда унинг бир қисмини олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Чилонзор тумани ИИБ терговчиси В.Э.га нисбатан Тошкент шаҳар прокурори томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган ва айбланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 8 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Миробод тумани ИИБ ходими ҳам 300 доллар пора билан ушланган.
Маълум қилинишича, Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ профилактика инспектори С.М. танишининг ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштирмаслик эвазига талаб қилинган 500 долларнинг 200 долларини аввалроқ олган ҳамда қолган 300 долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Миробод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024