Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда бензин қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди
Фото: Видеодан кадр
Андижон шаҳри, Пирмуҳаммедов кўчасида жойлашган бензин қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz га маълум қилди.
Қайд этилишича, бензинни махсус идишга қуйиш жараёнида чақнаш юз берган ва ерга тўкилган бензин орқали ёнғин юз берган.
Ҳозирда ўт ўчирувчилар ёнғинни тўлиқ бартараф этишди. Бинолар ёнғиндан зарар кўрмаган. Бензин қуйиш шохобчасининг 1 нафар ходими куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ёнғин оқибатлари ва келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
19:01
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026