Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Марказий банки янги валюта чекловларини жорий қилди
Фото: РИА Новости
Россия Марказий банки 10 мартдан 10 сентябрга қадар резидент юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга ўз ҳисобварақларидан 5 минг доллардан ортиқ миқдорда нақд валюта (доллар, иена, фунт стерлинг, евро) ечиб олишга тақиқ жорий қилди.
Агар тадбиркорга 5 минг доллардан ортиқ маблағ зарур бўлган тақдирда, тижорат банкларининг регуляторга мурожаати билан ушбу сумма оширилиши мумкин.
Хорижий компаниялар ва норезидент тадбиркорлар эса 10 сентябргача ҳисобварақлар ва омонатлардан нақд шаклда доллар, евро, иана ёки фунт стерлинг ололмайди.
Шунингдек, норезидентлар бошқа валюталарни ўз ҳисобларидан бозор курсида чекловларсиз ечиб олишлари мумкин.
Аввалроқ, 2022 йил 9 мартдан 9 сентябрга қадар Россия банклари мижозлари ўз ҳисобидаги 10 минг доллардан ортиқ бўлмаган маблағларни ечиб олиши мумкинлиги, қолган қисмини эса рублда олишига рухсат берилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
09:07 / 13.05.2026
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:13 / 12.05.2026