Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар ҳақида ахборот берилди
Кадастр агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси 2022 йилнинг дастлабки 2 ойи давомида аниқланган ер қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида ахборот берди.
Жумладан, 1 март ҳолатига Агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида Хоразм вилояти ҳудудида 198 та ҳолатда 8 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган. Улардан нотурар жой қуриш, томорқа сифатида, балиқ ҳовузларини қазиш, тупроқ карьерига айлантириш ва бошқа мақсадларда фойдаланилган.
28 та қонунбузилиш ҳолатлари (0,26 гектар) ихтиёрий бартараф этилган.
70 та ҳолатда (1,33 гектар) фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилган. Шундан 1 та (0,02 гектар) даъво аризаси қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарори чиққан.
66 та ҳолатда (1,74 гектар) ҳужжатлар қўшма тартиб асосида прокуратура органларига юборилган.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026