Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Хитой билан нефт савдосини юанда олиб бориш бўйича музокара ўтказмоқда - ОАВ
Қайд этилишича, бу масала бир неча йилдан буён муҳокама қилиб келинган, бу йил эса муҳокама фаол тус олган.
Саудия Арабистони Хитойга нефтни юанда сотмоқчи, деб хабар берди Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб.
"Саудия Арабистони Пекин билан ўз нефтини Хитойга қисман юанда сотиш бўйича фаол музокара олиб бормоқда", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу масала бир неча йилдан буён муҳокама қилиб келинган, аммо бу йил Ар-Риёд Вашингтоннинг хавфсизлик соҳасидаги мажбуриятларидан норози бўлгани сабабли муҳокама фаол тус олган.
Аввалроқ Ҳиндистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларни доллар ва еврода эмас, рубл ва рупияда олиб бориш имкониятини ўрганаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026