Жаҳон | 21:25 / 19.03.2022
7325
1 дақиқада ўқилади

БМТ Украинани 3,3 миллиондан ортиқ киши тарк этганини маълум қилди

Украиналикларнинг катта қисми Полшага йўл олмоқда: мамлакатга 2,01 млн нафар украиналик келган. Уларнинг аксарияти кейинчалик Европанинг бошқа мамлакатларига ўтиб кетган. 

Фото: Pierre-Yves Thienpont - LESOIR

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён мамлакатни 3,3 миллиондан ортиқ инсон тарк этди, яна 6,5 миллион киши мамлакатнинг бошқа регионларига кўчиб ўтди. Бу ҳақда Le Figaro газетаси қочқинлар бўйича БМТ олий комиссари бошқармасига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, украинларнинг катта қисми Полшага йўл олмоқда: мамлакатга 2,01 млн нафар украиналик келган. Уларнинг аксарияти кейинчалик Европанинг бошқа мамлакатларига ўтиб кетган. 

Руминияга 518 мингга яқин, Молдовага 359 минг киши ўтган. Шунингдек, Венгрияга 299 минг, Словакияга 240 минг киши кирган.

Россияга 184 мингга яқин, Беларусга 2548 нафар қочқин ўтган.

Уларнинг 90 фоизга яқини болалар ва аёллардир.

БМТ аввалроқ Украинани 4 миллионга яқин киши тарк этиши мумкинлигини билдирганди.

Мавзуга оид