Жаҳон | 10:26 / 23.03.2022
44350
3 дақиқада ўқилади

Бомбапанагоҳларда қолаётган одамлар ва қамалга тайёрланаётган Одесса. Уруш суратлари

Урушнинг 27-куни ўтди. Зарбалар йўлланиши давом этмоқда — Николаевда шаҳар руҳий касалликлар шифохонаси зарбага учради, Киевда — Миллий фанлар академиясининг Илмий-тадқиқот институти. Киев яқинида фотожурналист Максим Левин йўқолиб қолгани маълум бўлди, у охирги бор 13 март куни алоқага чиққан.

Одесса кўчаларида қизи билан кетаётган она. Шаҳар қамалга тайёрланмоқда, кўчаларга танкларга қарши тўсиқлар ўрнатилган
Vincenzo Circosta / ZUMA Press / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 27-куни: сўнгги маълумотлар

  • Сешанба тонгида россияликлар ўтган ойда банклардан 2008 йилдан буён энг кўп миқдорда маблағларини олгани маълум бўлди
  • Россия ҳарбийлари зарбалари оқибатида Чернигов шаҳри электрсиз ва сувсиз қолди
  • Россияда «фейклар бўйича қонун» доирасида гумонланиб қўлга олинган шахс ИИВ ходими бўлди
  • Херсонда яна урушга қарши митинг тарқатиб юборилди
  • Украинанинг қатор шаҳарларида бир неча кунга етарли озиқ-овқат қолган
  • Ғарб разведка хизматлари россияликларнинг йўқотишларини 10 мингга баҳоламоқда
  • ХВФ Украина иқтисодиёти учдан бир қисмига қисқаришини прогноз қилмоқда
  • Биринчи каналнинг собиқ мухбири Жанна Агалакова март ойи бошида ишдан кетганидан буён илк бор ишдан кетиши сабаби Украинадаги уруш борасидаги пропагандага рози бўлмагани билан боғлиқ бўлганини айтди
  • Оқ уй Россияга қарши санкцияларни анонс қилди. WSJ маълумотига кўра, санкциялар рўйхатидан Давлат думаси депутатлари ўрин олади
  • АҚШ президенти Жо Байден Европага йўл олмоқда. У НАТО саммитида қатнашади, G7 ва Евроиттифоқ етакчилари билан учрашади. Ташрифнинг асосий мавзуси — Украинадаги уруш
  • Шу куни Украина президенти Владимир Зеленский НАТО саммитида видеоалоқа орқали иштирок этади.
Украина ҳудудий мудофаа кучлари командири Сергей Волосовец Броваридаги кўнгиллилар учун очилган машғулот лагерида
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Машғулот лагеридаги кўнгиллилар. Фото: Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Ҳудудий мудофаа кучлари жангчилари Киевдаги комендантлик соатини бузган шахсни тинтув қилмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчилар россияликларнинг уриб туширилган дронини кўздан кечирмоқда. Киев
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Миллий фанлар академиясининг Илмий-тадқиқот институтига берилган авиазарба қурбони бўлган ҳарбийни олиб кетишмоқда. Киев
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Илмий-тадқиқот институтига қилинган ҳужумдан кейин кўкка кўтарилган тутун булути
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Ҳудудий мудофаа жангчиси Киевдаги кўприкда. Фото: Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик эркак эски машинаси капотида буюмларини сотмоқда. Николаев
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Доктор Анатолий Павлов Николаевдаги руҳий касалликлар шифохонасига ҳужум оқибатларини суратга олмоқда
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
Киевликлар аквариумларни плёнка билан ўраб қўйишган, ракета зарбалари вақтида ойна синиб кетмаслиги учун
Anastasia Vlasova / Getty Images
Ҳаво тревогаси чоғида Львов яқинидаги бомбапанагоҳ
Mykola Tys / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Мавзуга оид