Ўзбекистон | 12:54 / 24.03.2022
16581
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир гуруҳ шахслар сотувчини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда бир неча киши фуқарони калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 21 март куни соат 19:00 лар атрофида Чилонзор туманидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконларидан бирида сотувчилар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Натижада 27 ёшли сотувчи тан жароҳатлари олиб, тиббий муассасага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид