Жаҳон | 15:26 / 26.03.2022
14686
1 дақиқада ўқилади

Араб давлатлари коалицияси ҳусийларга қарши ҳарбий операция бошлади

Операция "глобал энергия манбаларини ҳимоя қилиш ва етказиб бериш занжирини таъминлашга" қаратилган.

Фото: AP

Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг Саудия Арабистонига ҳужумидан сўнг Ар-Риёд бошчилигидаги араб мамлакатлари коалицияси ҳусийларга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди

"Ҳарбий операция мақсадга эришилмагунига қадар давом этади", - дейилади коалиция баёнотида.

Қайд этилишича, операция "глобал энергия манбаларини ҳимоя қилиш ва етказиб бериш занжирини таъминлашга" қаратилган.

Коалиция фуқароларни Ямандаги нефт объектлари ёки Худайда порт шаҳридаги объектларга яқинлашмасликка чақирган. 

25 март куни ҳусийлар Саудия Арабистонидаги бир нечта объектларга ҳужум қилди. Жиддадаги Aramco нефт компанияси объектига қилинган ҳужум оқибатида катта ёнғин келиб чиқди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид