Жаҳон | 19:55 / 29.03.2022
13054
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконг авиакомпанияси дунёдаги энг узун авиарейсни амалга оширади

Оралиқ масофа 16 минг километрдан ортиқ бўлиб, йўловчилар 17 соатга яқин вақт давомида парвоз қилади. 

Фото: Getty Images

Cathay Pacific авиакомпанияси Россия осмонини четлаб ўтиб Ню-Йоркдан Ҳонгконгга дунёдаги энг узун авиарейсни амалга ошира бошлайди, деб хабар берди Bloomberg

Қайд этилишича, йўловчилар 17 соатга яқин вақт давомида парвоз қилади.  

Авиакомпания Украинадаги низо боис йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлди, деб ёзади агентлик.

Илгари Cathay Pacific самолётлари Арктика ва Россия орқали парвоз қилган бўлса, эндиликда лайнерлар Атлантика океани, Буюк Британия, Жанубий Европа ва Марказий Осиё орқали учишига тўғри келади. 

Оралиқ масофа 16 минг километрдан ортиқ бўлиб, у дунёдаги энг узун маршрутга айланади. Ҳозирда Singapore Airlines самолётлари Сингапурдан Ню-Йорккача 15 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид