Татьяна Григорьева: Beeline жамоаси – менинг илҳомим ва ривожим
Яқинда Beeline Uzbekistan Davinci Management Consulting талқини бўйича “Энг исталган иш берувчи” мукофотига сазовор бўлди. Рақамли оператор телекоммуникация ва IT соҳасида энг кўп овоз тўплади. Beeline иш қидираётганлар учун исталган иш берувчига айланди, бунга кўп жиҳатдан HR бизнес-ҳамкори Татьяна Григорьева каби ходимлар сабабчидирлар. Татьяна компанияда тўрт йилдан бери фаолият юритади ва аёлларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Women’s Club’нинг энг муҳим ва мураккаб лойиҳаларидан бирини амалга оширди ва шу лойиҳа учун олтин мукофот билан тақдирланди.
Орзудаги иш
Нима учун иш изловчилар Beeline’га интилишади? Чунки бу ривожланган маданиятга эга йирик халқаро компания бўлиб, унда ҳар бир ходим қадрли, ҳам касбий, ҳам шахсий ривожланишни амалга ошириш бўйича ҳар қандай ташаббус ва қадамлар қўллаб-қувватланади. Компания рақамлаштириш бўйича етакчилардан бири бўлиб, унда турли йўналишларда ноёб тажрибага эга бўлишингиз мумкин. Ходимларга ривожланиш, ўзини ўзи англаш, функционал ўзаро таъсир қилиш, кундузги ва онлайн таълим, мослашиш жараёни, янги тажриба ва муносиб шароитлар учун катта имкониятлар таклиф этилади. Лекин бундан ҳам аҳамиятлиси шундаки, Beeline Uzbekistan алоҳида ижодий муҳитга эга. Татьяна Григорьеванинг ўзи буни компаниядаги биринчи кунлариданоқ қадрлаган.
“Аввал халқаро ишлаб чиқариш компаниясида ишлаганман. Бироз тажриба орттирганимдан сўнг, ривожланиш учун уфқларимни кенгайтиришга қарор қилдим. Бир сўз билан айтганда, мен жуда кўп ижод, янги тажриба, корпоратив маданият ривожланган Beeline Uzbekistan’да ривожланиш учун янги имкониятларни кўрдим. Beeline халқаро миқёсда мен орзу қилган ривожланиш имкониятларини берди, – дейди Татьяна. – Beeline’да бошлаш осон бўлди деб айта олмайман. Мен бошқа соҳадан – ишлаб чиқаришдан хизмат кўрсатишга келганим учун мослашишга уч ойча вақт кетди. Бу бироз бошқача йўналиш, кўплаб янги тизимлар, йўналишлар, вазифалар ва лойиҳаларни ўрганиш керак, қайсидир маънода малакани ўзгартириш керак эди. Лекин жамоанинг муносабати мени дарҳол ўзига оғдирди. Биринчи куннинг ўзиданоқ биз велсоме-учрашув ўтказдик, бу HR жамоасининг ажойиб анъанаси, у ерда мен ўзим, қизиқишларим, севимли машғулотларим ҳақида гапириб бердим - бу тезда яқинлаштиради! Кадрлар бўлимидан ташқарида ҳам ҳар бир ходим турлича ёрдам кўрсатишга тайёр”.
Welcome!
Компанияда фаолиятини энди бошлаганлар учун янги йўналиш ҳар доим янги вазифалар билан боғлиқ бўлади, чунки у янги жараёнлар, ишлар ва ходимлар билан учрашади ва ҳамма ҳам жамоага осон қўшила олмайди. 2019 йилда Татьяна Григорьева жамоа билан биргаликда чиқиш интервьюси асосида таҳлил ўтказди. Хулоса шуки, ишга онбоардинг-жараёнини яхшилаш керак ва энг яхши вариант янги ишга кирганлар учун "тўлиқ форматли" қўллаб-қувватлаш имконини яратишдир. Лекин бу йўналишда яна нима янгиликни ўйлаб топиш мумкин?
Ғоялар топилди - амалга оширишда жуда оддийлари ҳам, қийинроқлари ҳам. Шундай қилиб, компанияга янги келган мутахассисларга welcome box - янги ходимлар учун брендланган тўплам тақдим этила бошланди. Биз янги ходимларнинг менежерлари ва кураторлари учун махсус ўқув дастурини ишлаб чиқдик, унда ишга киришиш имкониятлари, воситалар ва янги ёндашувлар ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу эса ҳали бошланиши: HR жамоаси ҳали амалга ошириш учун жуда кўп ғояларга эга.
Фақатгина рекрутер эмас
Четдаги одам учун Татьянанинг лавозими ғайриоддий туюлади: HR бизнес-ҳамкор ким, у нима қилади? Бу нафақат кадрларни танлаш билан шуғулланадиган мутахассис. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, унинг профессионал қизиқишлари қаторига ишга қабул қилиш жараёнида иштирок этиш, шунингдек, ходимлар ва корпоратив маданиятни ривожлантириш киради – бир сўз билан айтганда, Beeline Uzbekistan’нинг ўзига хос атмосферасини сақлаб қолиш ва жамоани янада кучлироқ қилиш имконини берувчи барча ҳаракатлар.
Айни дамда Татьяна Григорьева ва унинг ҳамкасблари иш берувчи сифатида Beeline брендини мустаҳкамлаш устида астойдил ҳаракат қилмоқда. Бу, масалан, маҳаллий ва халқаро мукофотлар ва номинацияларда иштирок этиш, HR жамоаси билан биргаликда ишлаб чиқилган энг йирик иш қидириш хизмати Headhunter’да компаниянинг бренд саҳифасининг очилиши, ижтимоий тармоқларда компаниянинг қизиқарли ички ҳаёти ҳақидаги ҳикояларни чоп этиш. “Мен биз ҳақимизда жуда ҳам қизиқарли воқеаларни айтиб бериш, воқеаларга бой корпоратив ҳаётни кўрсатишни истайман. Бизнинг ажойиб жамоамиз ва худди шундай лойиҳаларимиз бор - инсонлар булар ҳақида билишлари керак”, – дейди Татьяна. “Энг исталган иш берувчи” танловига кўра, бу чора-тадбирлар ажойиб натижаларни кўрсатмоқда: IT ва телекоммуникация соҳасида ҳар учинчи иш қидирувчи Beeline’га овоз берган.
«Олтин» лойиҳа
Одамлар билан ишлаш, чексиз учрашувлар, суҳбатлар, ақлий ҳужумлар, шовқинли, қизиқарли воқеалар дегани. Бундай "ҳаётнинг қайнашида" Татьяна Григорьева ўзини бутунлай яхши ҳис қилади. У компанияга қимматли ғояларни олиб келганидан фахрланади. Унинг севимли лойиҳаси – Women’s Club. Айнан Beeline Uzbekistan’да бу ташаббусни амалга оширишга муваффақ бўлди. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда Employer Brand Award танловида биринчи ўринни эгаллади.
Ушбу лойиҳанинг ғояси компания ходимларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамда мартаба кўтарилиши учун Ўзбекистоннинг муваффақиятли ва машҳур аёллари билан мунтазам учрашувлар, маҳорат дарслари, мураббийлик машғулотлари, семинарлар ўтказишдан иборат. Баъзан бу тажриба алмашиш ва янги билимларни олиш, баъзида бу шунчаки жуда қизиқарли суҳбатлар. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ҳар бир ходим учун профессионал ва шахсий ўсиш учун яна бир имкониятдир. Ҳатто пандемия ҳам Аёллар клуби ишига халақит бермади – учрашувлар онлайн тарзда ўтказилди. Спикернинг барча ҳис-туйғулари ва энергиясини етказиш учун махсус техник тайёргарлик талаб қилинди. Аммо HR мутахассислари қачонки бундай қийинчиликлардан қўрқишган!
Ҳамкасблар клубнинг ҳаётийлигини ва унинг Beeline Uzbekistan жамоаси учун шубҳасиз фойдасини юқори баҳоладилар. Ғоя муаллифи Татьяна Григорьева компания олтин захираларини ташкил этувчи экспертлардан бири сифатида олтин мукофотга сазовор бўлди.
Кўпроқ бажариш
Бундай гавжум ва қизиқарли ҳаёт билан “четга қараш” учун вақт йўқдек туюлади ва энг муҳими, бунга ҳожат ҳам йўқ. “Мен ҳеч қаерга бориш ниятида ҳам эмасман, чунки мен “орзуйимдаги ишимни” топдим”, дейди Татьяна. – Beeline’дан яхшироқ ва зўрроқ иш берувчини мен ҳали бозорда учратмаганлигимни аниқ тасдиқлашим мумкин. Ҳар бир мутахассис ижодкорликни, ташаббус кўрсатиш имкониятини, ҳам касбий, ҳам шахсий жиҳатдан ривожланишни истайди. Beeline’да бу имконият бор, шунинг учун деярли барча ходимлар ўзларининг комфорт доираларидан чиқиб кетишга ва кўпроқ ташаббус кўрсатишга ҳаракат қилишади, яъни ўз вазифаларини бажаришади. Шунинг учун, бизда ўн-ўн беш йил ишлаб, иш жойини ўзгартиришни режалаштирмаганлар кўп”.
Жамоа ҳаёти билан яшаш
Beeline жамоасининг бир қисми бўлиш нимани англатади? Татьяна Григорьева бу саволга шундай жавоб беради: “Жамоа ҳаёти билан яшаш, у ҳақида қайғуриш, унинг ютуқларидан қувониш ва уни қўллаб-қувватлашни унутманг.” Аммо бошқа ҳаёт - шахсий ҳаёт-чи? Ахир, ҳатто жуда ғайратли мутахассис ҳам дам олишга муҳтождир! Бунда унинг турмуш ўртоғи ва фарзанди ёрдам беради. Татьяна очиқ ҳавода сайр қилишни, велосипедда сайр қилишни яхши кўради, иссиқ мавсумда бутун оила шаҳар чеккасига - велосипедда сайр қилишади. Агар вақт камроқ бўлса ёки об-ҳаво имкон бермаса, спорт зали ва рақс бор. Унинг яна бир севимли машғулоти – “Нима? Қаерда? Қачон?” ва “Ақлий ҳужум” интеллектуал ўйинлари. Шунда ҳам, Татьяна Григорьева бу ўйинларни ишда, ҳамкасблари билан ўйнайди. Ҳатто, бўш вақтда ҳам жуда яхши кўрган жамоадан ажралиб чиқиш қийин!
Мавзуга оид
18:00 / 04.11.2024
VEON Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган Hambi — «Ҳаммаси Битта» супериловасини ишга туширди
13:00 / 29.08.2024
Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда
10:00 / 05.08.2024
Beeline Uzbekistan Top Employer мақомига эга бўлди
12:00 / 25.07.2024