Ўзбекистон | 07:27 / 01.04.2022
3852
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 1 апрелдан иссиқлик таъминотини ўчириш бошланади

1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида иситиш таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Kun.uz

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент шаҳрида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади”, дейилади хабарда.

Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2021 йил 12 октябрдан ижтимоий соҳа объектларининг иситилиши бошланган. 14 октябрдан кўп қаватли турар жой бинолари мунтазам иситишга ўтказилган.

Бундан олдин Тошкентда иссиқ сувни режали ўчириш жадвали эълон қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид