Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади
Кўчмас мулкини ижарага ёки текин фойдаланишга берган шахс ижара шартномасини Давлат солиқ қўмитаси орқали электрон ҳисобга қўйиши, ижарага олган шахс ҳам платформага кириб буни тасдиқлаши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2 апрел куни имзоланган 150-сонли қарори билан, кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.
Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.
Кўчмас мулк бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олган шахс томонидан иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) берилиши мумкин. Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.
Шартномани ҳисобга қўйиш Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.
Ижарага берувчи томонидан тизим орқали юборилган шартнома ижарага олувчи томонидан 5 кунда тасдиқланмаса, шартнома солиқ органларида ҳисобга олинмайди.
Шартнома ҳисобга қўйилганда QR-кодли гувоҳнома берилади.
Шартнома тарафлар келишувига биноан ёки бошқа тартибда муддатидан олдин бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ижарага берувчи томонидан онлайн ҳисобдан чиқарилади.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
20:36 / 20.05.2026