Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида бир-бирига туташ бўлган 4та хонадонда ёнғин содир бўлди
Ёнғинни бартараф этиш учун 6та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 5 апрел куни соат 08:16да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Янги Камолон” МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 4та хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 6та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:23да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:52да қуршаб олинган ва соат 09:11да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида хонадонларнинг тахминан 400 кв м майдонда томи ва шифт қисми ёнган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
“Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентдаги электр подстанциясида йирик ёнғин содир бўлгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026