Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Хоразмнинг қадимий ёдгорликларини сақлашга кўмаклашади
Хива шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) умумлашган маданий мерослар дастури доирасида «Лой архитектурасини сақлаш» мавзусида семинар-тренинг бошланди.
Хоразм Маъмун академияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган илмий-амалий анжуманда олимлар ва тарихий–меъморий ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш ҳамда тарғиб қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар иштирок этмоқда.
Семинарда Хивадаги лойдан қурилган қадимий ёдгорликларни асраш бўйича амалий жараёнларга эътибор қаратилган. Ушбу ёдгорликларнинг деворлари атмосфера таъсиридан ҳимояланмаган бўлиб, 2500-3000 йил давомида ёмғир, шамол, қор ва қуёш таъсирида очиқ ҳолда турибди. Ноқулай экологик шароитда деворлар емирилиб, ёриқлар пайдо бўлган, бузилишни бошлаган.
Хива шаҳридаги гил хомашёдан, хом ғишт ва пахсадан бунёд этилган «Дешон қалъа» деворларининг баъзи қисмларини консервация қилиш, қайта тиклаш ҳамда тўғри таъмирлаш бўйича янги технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилмоқда. ЕТТБ ушбу жараёнларга сармоя киритишни режалаштирган.
«ЕТТБ Хивадаги маданий мерос объектларини асраб-авайлаш ишларини ривожлантириш, бу соҳага сармоя киритиб, туризм соҳасининг тараққиётига ҳисса қўшишни мақсад қилган», - деди тренинг ташкилотчиси, франциялик мутахассис Себастян Морисет.
Тарихий ёдгорликларни сақлаш бўича янги илмий методик усуллар (гидрофобик (сув юқтирмаслик) хусусиятини оширувчи индикаторларни ишлатиш) самара берса, Жанубий Оролбўйидаги дунё тамаддунида ўз ўрнига эга бўлган 100 дан ортиқ қалъаларни сақлаш масалаларига ечим топилади.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026