Пентагон: Киев ва Черниговда рус қўшинлари қолмади
Россия армияси Украинанинг Киев ва Чернигов областларини тўлиқ тарк этган. Бу ҳақда журналистларга Пентагон матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди.
Украина Бош штаби маълумотига кўра, ҳозирда РФ Қуролли кучларининг бор эътибори Украина шарқига қаратилган, улар Донецк ва Луганск областлари устидан тўлиқ назорат ўрнатишни мақсад қилишган. Украиналик ҳарбийлар маълумотига кўра, ҳозирда Россия армияси Слобожанское, Донецк, Южнобужское ва Тавр йўналишларида ҳаракатланмоқда.
Ўз навбатида украиналик ҳарбийлар Херсон ва Мариупол йўналишларида илгариламоқда, сўнгги бир кунда Херсон областида Трудолюбовка, Добрянка, Нововознесенское ва Осокоривка посёлкалари озод этилган.
Пентагон вакили сўзларига кўра, РФ президенти Владимир Путин Украинада «ўзининг бирорта стратегик мақсадига» эриша олмаган ва фақатгина кичик аҳоли пунктларини назорат остига олишга муваффақ бўлган..
Кремлдагилар қўшинларнинг Киевдан олиб кетилишини тинчлик музокаралари учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган хайрихоҳлик ҳаракати деб атаган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, қўшинларни олиб чиқиш бўйича буйруқни шахсан Владимир Путин берган.
Пентагон вакили келгусида россиялик ҳарбийлар Киевга қайтиши мумкинлигини истисно этмаган. Киев ва Чернигов областлари ҳудудларидан олиб кетилган ҳарбийлар сони 24 мингдан ортиққа баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 30.10.2024
Пентагон: КХДРнинг оз сонли аскарлари - РФнинг Курск областида
13:10 / 25.10.2024
Пентагон раҳбари Ливан ҳарбийларига қилинган ҳужумдан хавотир билдирди
09:01 / 22.10.2024
Пентагон раҳбари Украинага етиб келди
14:41 / 19.10.2024