Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига қанча таклиф билдирилган?
Қашқадарё вилоятида ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича аҳолининг уюшқоқлик билан ҳаракат қилгани яққол сезилди. Жараёнларнинг дастлабки босқичидан овоз бериш босқичигача бўлган даврда вилоят бўйича 4496 та таклиф билдирилди. Шундан 2696 таси овоз беришда иштирок этди ва якунда 186 та таклиф ғолиб бўлди.
Ғолибликни қўлга киритган, яъни энг кўп овоз тўплаган таклифларни молиялаштиришда жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига кўра “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да 18086,6 млн сўм қолдиқ сумма бўлиб, шундан сўнг жамғармага 83928,3 млн сўм (шундан 14886,1 млн сўми маҳаллий бюджетдан, 69042,2 млн сўми 2022 йил бюджет параметри ҳисобидан шаклланган) маблағ ўтказилган ҳолда ҳозирги пайтда жамғармадаги қолдиқ сумма 102014,9 млн сўмни ташкил этмоқда.
Бу йилги жараёнларда ғолиб бўлган таклифларнинг умумий қиймати 102331,8 млн сўмни ташкил этиб, уларга жами 375221 та овоз берилган бўлса, умумий овозлар сони 563390 тани ташкил этган.
Яна бир статистика, ўтган йили ташаббускорлар томонидан 2404 та таклиф билдирилган бўлиб, шундан 107 таси ғолиб деб топилган. 78005 та овоз берилган. Умумий овозлар сони эса 91296 тани ташкил қилган.
Рақамлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилда ушбу лойиҳада аҳолининг фаоллиги сезиларли тарзда ортган. Бу нафақат билдирилган таклифларнинг сони, балки овоз бериш жараёнларида аҳолининг фаоллиги билан ҳам ажралиб турибди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Мавзуга оид
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
17:20 / 01.11.2025