Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда 6 сотих ерни уч кишига 185 миллион сўмга сотиб фирибгарлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
У 6 сотих ер учун уч кишидан пул олган ва ерни улардан бирига расмийлаштириб бериб, қолган икки кишининг пулини ўзлаштириб юборган.
Фото: Shutterstock
ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, 2020 йил ноябрь ойида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи 39 ёшли З.З. таниши 31 ёшли Д.Д.га ўзига тегишли бўлган 6 сотих ерни сотишини айтиб, ундан жами 86 миллион сўм пулларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, З.З. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2021 йил май ойида айнан шу 6 сотих ерни Шароф Рашидов туманида яшовчи 33 ёшли А.Б.га 75 миллион сўмга сотишни ваъда берган. Унинг ишончига кириб, келишилган пулдан 24 миллион сўмни қўлга киритган. Сўнг ерни ҳужжатлаштириб бермасдан, кейинчалик уни Шароф Рашидов кўчасида яшовчи 40 ёшли С.Э.га 75 миллион сўмга сотиб, унинг номига ҳужжатлаштириб берган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан З.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
09:56 / 24.03.2026
Ўзбекистонда таксичиларни алдашнинг янги фирибгарлик усули фош этилди
08:53 / 18.03.2026
Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди
20:17 / 17.03.2026