Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қорамол гўшти импортини оширди
Қорамол гўшти импорти қарийб 2 минг тоннага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга 7 та давлатдан қиймати 26,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5,9 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.
Қайд этилишича, қорамол гўшти импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2 минг тоннага ошган.
2022 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар қуйидагилар бўлиб, умумий қорамол гўшти импорти ҳажмининг 93 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келган:
- Беларусь – 4 минг тонна;
- Қозоғистон – 1,2 минг тонна;
- Украина – 320 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистонга 2021 йилда энг кўп импорт гўшт Беларусдан олиб келингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:48 / 20.06.2026
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026