Жамият | 17:00 / 12.04.2022
9404
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон талабалари Meta оламда Nobel мукофоти лауреатлари билан блокчейн, NFT ва meta-реаллик ҳақида муҳокама қилишади

Фото: Nobel Fest

12–22 апрел кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбойжон, Грузия ва Германия талабалари учун IV Nobel Fest ўтказилади. Ўзбекистонда фестивал Coca-Cola ҳамда фан ва таълимни ривожлантириш “Ziyo forum” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Nobel фестивали энг йирик халқаро технологик, илмий ва маърифий тадбир бўлиб, унда 10 дан ортиқ Nobel мукофоти лауреатлари, 10 "Breakthrough" мукофоти совриндорлари, 500та университет ва 155та мамлакатдан 500 000 иштирокчи қатнашади.

Бу йил фестивалнинг ўзига хос хусусияти Phenom Metaverse (виртуал 3D майдони)да лауреатларнинг маърузаларини тинглаш имконияти бўлади.

Рўйхатдан ўтиш учун https://nobel-fest.org/

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид