Ўзбекистон | 09:00 / 15.04.2022
4563
2 дақиқада ўқилади

Агробанк – замонавий аграр соҳада етакчи бўлишингиз учун қайғуради

 “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган “Аgroworld Uzbekistan 2022” кўргазмасида Агробанк ҳам ўз экосистема лойиҳалари билан иштирок этди.

Фото: Агробанк

Кўргазмада ташкил этилган банк павильонида “AgroZamin” онлайн платформаси ва “Agrobooks” бренди остида янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Намойиш иштирокчиларига янги электрон платформаларнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилди.

Қишлоқ хўжалигида юридик шахсларга мўлжалланган “АgroZamin” платформасида бугунги кунда 7,4 мингта фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва 4,2 минг турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган. Бу платформанинг мантиқий давоми сифатида аҳоли учун янги “АgroZamin-O‘zimizniki” платформаси ишга туширилди.

Бу платформа маркетплейс шаклида ташкил қилиниб, аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни сотиш, маҳсулот етиштириш учун зарур воситаларни сотиб олиш, онлайн маслаҳатлар олиш имконияти яратилди. Платформанинг мобиль иловалари ҳам фойдаланувчилар ихтиёрига ҳавола этилмоқда.

Фото: Агробанк

Агробанк ўзининг инновацион тажрибаларини илмий изланишлар билан янада бойитмоқда. Банкнинг “Agrobooks” бренди яна бир тўплам билан бойитилди. Яъни банк қошида ташкил этилган илмий гуруҳ томонидан ўсимликлар ҳимояси бўйича “40 китоб” тўплами яратилди.

Ушбу қўлланмаларда аҳоли, фермерлар ва барча қишлоқ хўжалик соҳаси вакиллари учун долзарб бўлган ўсимликлар касаллик ва зараркунандалари ҳақида маълумот, улардан самарали ҳимояланиш ва қарши курашишга оид батафсил маълумот ва тавсиялар берилган.

Агробанк аҳоли, фермерлар ва тадбиркорлар учун қулай бўлган экотизимни доимий ривожлантириш бўйича келгусида ҳам изланишда давом этади. Шунингдек, замонавий аграр соҳада етакчи бўлишингиз учун қайғуради.

Агробанк матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид