Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иордания Исроилдан Ал-Ақсо масжидидаги полиция кучларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди
Айман ас Сафодийнинг сўзларига кўра, Иордания "Рамазон ойида Шарқий Қуддусдаги диндорларнинг ислом қадамжоларига чекловларсиз кириши таъминланишига ва барча провокацион ҳаракатлар тўхтатилишига" эришади.
Фото: Reuters
Исроил Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳудудидаги полиция ва махсус кучлар отрядларини зудлик билан олиб чиқиб кетиши керак. Иордания бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Айман ас Сафодий ана шундай талаб билан чиқди.
"Биз муқаддас Ал-Ақсо масжидининг Исроил полицияси ва махсус кучлар томонидан эгаллаб олиниши ва тақводорларга ҳужум қилинишини кескин қоралаймиз. Исроил истилочи давлат сифатида халқаро гуманитар ҳуқуққа мувофиқ ўз мажбуриятларига риоя қилиши лозим", - деди у.
Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Иордания "Рамазон ойида Шарқий Қуддусдаги диндорларнинг ислом қадамжоларига чекловларсиз кириши таъминланишига ва барча провокацион ҳаракатлар тўхтатилишига" эришади.
Ўз навбатида, Ал-Ақсо масжиди имоми шайх Акрам Сабрий "фаластинликлар миллий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фақат ўз кучларига таяниши"ни билдирди.
Шайх Сабрий Қуддусдаги масжидда содир бўлган тўқнашувларга Исроил кучлари қўллаб-қувватлаган яҳудий аҳолисининг провокацияси сабаб бўлганини айтди.
Маълумотларга кўра, полиция билан тўқнашувлардан сўнг 153 нафар араб миллатига мансуб аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилган, яна 30 киши шифохонага ётқизилган. Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувларда иштирок этган 400га яқин киши қўлга олинган.
Мавзуга оид
21:02 / 26.01.2026
Исроил Ғазода гаровдаги сўнгги одамнинг жасадини топди ва қайтарди
13:29 / 22.01.2026
Исроил яна Ғазога зарба берди: 11 нафар фаластинлик ўлдирилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
13:11 / 19.01.2026