Тошкент вилоятининг тўрт туманида ИИБнинг янги бошлиқлари тайинланди
Тошкент вилояти ИИББ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Ички ишлар вазирининг 14 апрелдаги буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Подполковник Азизбек Алиасқаров Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд, Паркент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Азизбек Алиасқаров тайинловга қадар вилоят ИИББ 2-минтақавий ҳудуд Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Эркинжон Боймуҳамедов Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд, Бекобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эркинжон Боймуҳамедов тайинловга қадар Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Илғор Турғунов Тошкент вилояти ИИББ 3-минтақавий ҳудуд, Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Илғор Турғунов тайинловга қадар Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармасида бўлинма бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Дилшод Ҳусанов Тошкент вилояти ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Дилшод Ҳусанов тайинловга қадар вилоят ИИББ 1-минтақавий ҳудуд Қибрай тумани 3-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Мавзуга оид
16:28 / 23.09.2024
Беҳзод Мусаев янги лавозимга ўтказилди
16:19 / 23.09.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўзгарди
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
19:01 / 03.09.2024