Аббос Блинкенни Исроилнинг фаластинликларга қарши сиёсати "хавфли оқибатлар"га олиб келиши ҳақида огоҳлантирди
Маҳмуд Аббоснинг сўзларига кўра, "Фаластин шаҳарлари, қишлоқлари ва лагерларига бостириб киришлар, фаластинликларнинг ўлдирилиши ва шафқатсиз ҳужумлар хавфли ва чидаб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин".
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроилнинг фаластинликларга нисбатан олиб бораётган сиёсатининг давом этиши "хавфли ва чидаб бўлмас" оқибатларга олиб келишини айтди, деб хабар берди Wafa агентлиги.
У бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқотида маълум қилди.
Фаластин етакчисининг сўзларига кўра, "Фаластин шаҳарлари, қишлоқлари ва лагерларига бостириб киришлар, фаластинликларнинг ўлдирилиши ва шафқатсиз ҳужумлар хавфли ва чидаб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин".
Аббос шунингдек, "Исроилнинг оккупацион ҳаракатларини" тўхтатишга қаратилган сиёсий ечим зарурлигини таъкидлади.
Маҳмуд Аббос араб-исроил можаросини барқарорлаштиришда бир томонлама қадамларга ҳамда Қуддусдаги статус-кво ёки Ал-Ақсо масжиди мақомини ўзгартиришга йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этди.
Ўз навбатида, Блинкен АҚШ "Исроилни вазиятни ўнглаш учун чоралар кўришга чақиргани" ва Фаластин ҳудудларидаги аҳолига нисбатан зўравонлик, уйларнинг бузилиши ва аҳолининг кўчирилишини ёқламаслигини айтди.
Ўтган ҳафта охирида Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди мажмуаси атрофида юзага келган тўқнашувлар чоғида 170 нафардан ортиқ киши яраланган, уларнинг аксари фаластинликлардир.
Мавзуга оид
19:16 / 29.09.2024
Исроил «Ҳизбуллоҳ»нинг яна бир юқори мартабали командири ўлдирилганини маълум қилди
16:02 / 29.09.2024
Исроилнинг асосий душманларидан бири: Ҳасан Насруллоҳ ҳақида нималар маълум?
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
19:19 / 28.09.2024