Ўзбекистон | 07:48 / 19.04.2022
2697
2 дақиқада ўқилади

Дорилар клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш ҳамда уларнинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан “Ташкент Фарма Парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида давлат муассасаси шаклидаги Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказ муассиси ҳисобланади. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • дори воситаларининг клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;
  • республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;
  • “Зарур клиника амалиёти (GCP)” талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;
  • женерик дори воситаларининг оригинал дори воситаларига фармакологик биоэквивалентлигини аниқлаш;
  • клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;
  • тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлар ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;
  • “Зарур клиника амалиёти (GCP)” йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Қуйидагилар марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • кўрсатилган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид