Ўзбекистон | 10:59 / 19.04.2022
12367
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда пиёдалар йўлакчасида Spark уриб юборган 9 ёшли мактаб ўқувчиси вафот этди

Spark машинаси ҳайдовчиси тез ҳаракатланиб келиб пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 9 ёшли қизни уриб юборган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 апрел куни М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг Нарпай тумани ҳудудидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

46 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Spark машинаси тез ҳаракатланиб келиб пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 9 ёшли мактаб ўқувчиси бўлган қизни уриб юборган. Оқибатда қизча оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, инсон ҳаётига зомин бўлган қоидабузар ҳайдовчига нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида пиёдалар йўлакчасида юк машинаси уриб юборган мактаб ўқувчиси вафот этганди.

Мавзуга оид