Жамият | 07:36 / 19.04.2022
8972
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тадбиркорга 2 млн доллар имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тадбиркорга 2 млн АҚШ доллари имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаролар М.М. ва С.Н. “Д..-” МЧЖ раҳбари Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи тижорат банкидан  2 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига, кредит суммасининг 5 фоизини ҳисоблаб, яъни 100 минг АҚШ доллари устама пули сўрашиб, шундан 55 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин тадбиркорга 1 миллиард сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган мутахассис ушланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид