Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда вояга етмаган қизларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этган мактаб психологига жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 158-сонли мактабда ўқувчи қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Миробод туманидаги 158-сонли мактабда 1963 йилда туғилган, шу мактабда психолог лавозимида ишловчи А.Г. вояга етмаган қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этгани аниқланган.
ИИББ хабарида айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, гумонланувчи А.Г. шаҳар клиник психиатрия шифохонасига жойлаштирилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
09:49 / 17.07.2026
Полшада украиналик йигит Россия разведкасига ёрдам беришда айбланди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026