Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди
Синовлар якунланганидан сўнг «Сармат» стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинларига топширилади.
Архангелск областидаги Плесецк синов космодромида «Сармат» қитъалараро баллистик ракетаси синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.
«Парвоз вазифалари тўлиқ ҳажмда бажарилди. Ракетанинг характеристикалари парвознинг барча босқичларида тасдиқланди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу давлат синовлари дастуридан ўрин олган илк парвоздир. Синовлар якунланганидан сўнг «Сармат» стратегик аҳамиятга эга ракета қўшинларига топширилади.
Очиқ маълумотларга кўра, ракетанинг узунлиги 35,5 метрни, оғирлиги 208,1 тоннани ташкил этади. Парвоз масофаси 18 минг километрга тенг.
Мавзуга оид
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026