Ҳаррис ва Цукербергга Россияга кириш тақиқланди
Россиянинг «қора рўйхати»дан олий раҳбарлар, бизнесменлар, эксперт ва журналистлар ўрин олган.
Россия АҚШ санкцияларига жавобан 29 нафар америкаликни «стоп-лист»га киритди. Рўйхатга киритилганлар орасида дунёнинг энг бадавлат одамларидан бири, Meta асосчиси Марк Цукерберг ҳам бор, деб ёзади Forbes.
Хабар қилинишича, унга ва «стоп-лист»га киритилган бошқа шахсларга Россияга кириш тақиқланади.
Рўйхатдан олий раҳбарлар, бизнесменлар, эксперт ва журналистлар ўрин олган. Хусусан, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ва унинг эри, Оқ уй аппарати раҳбари Роналд Кляйн, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жорж Салливан ва давлат котиби Энтони Блинкеннинг турмуш ўртоқлари ҳамда давлат департаментининг расмий вакили Эдвард Прайс «стоп-лист»га киритилган.
Шунингдек, Bank of America раиси Брайан Мойниҳан, LinkedIn ижтимоий тармоғи бош ижрочи директори Райан Рослански, ABC телеканали бошловчиси Жорж Стефанопулос ва бошқаларга Россияга кириш тақиқланди.
Аввалроқ АҚШ Россиянинг 29 нафар жисмоний шахси ва 40 ташкилотига нисбатан санкциялар жорий этганди.
Мавзуга оид
18:57
Россияда миграция сиёсатини кучайтирадиган бешта қонун лойиҳаси кўриб чиқилади
13:31
Путин Россиянинг ядро доктринасини ўзгартирмоқчи. Бу амалда нимани англатади?
11:54
Собиқ совет давлатлари тарих дарсликларида Россия салбий образда тасвирланаётганидан шикоят қилинди
22:37 / 28.09.2024