Ўзбекистон | 17:01 / 26.04.2022
6948
1 дақиқада ўқилади

Геология қўмитаси биноси онлайн аукционда 127 млрд сўмга сотилди

Тошкент шаҳрида жойлашган Геология қўмитаси биноси бошланғич нархидан 49,1 млрд сўм қимматроққа сотилди.

Фото: e-auksion.uz

Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги Маъмурий бино – Ўзбекистон геология қўмитаси биноси учун e-auksion.uz платформасида қизғин онлайн-аукцион ўтказилди. Бу ҳақда давактив веб-сайтида маълумот жойланган.

Бошланғич нархи 75,6 млрд сўм бўлган давлат мулки объекти аукцион натижасида 124,7 млрд сўмга ёки 49,1 млрд сўм қимматроққа сотилди. Онлайн савдо қарийб 1 соат 20 дақиқа давом этди.

Онлайн аукционда 5 нафар иштирокчи қатнашиб, улар томонидан 13 қадам юқори нарх тасдиқланган.

Аввалроқ, Геология музейи янги бинода иш бошлаши маълум қилинганди. Kun.uz манбасига кўра, Геология қўмитаси ҳам музей билан бирга янги бинога кўчади. “Геология қўмитаси, музей Геология фанлари университетида иш бошлайди. Бу ер кичик геология кампуси бўлади. Музей ёнидан қўмита учун ҳам янги бино қурилмоқда”, деди у.

Маълумот учун, онлайн аукционда сотилган ушбу давлат активи 1,3 гектар ер майдонига эга.

Мавзуга оид