Ўзбекистон | 07:39 / 27.04.2022
3932
1 дақиқада ўқилади

1 октябрга қадар маҳаллий авиақатновларга мўлжалланган янги Silk Avia авиакомпанияси ташкил этилади

Ўзбекистонда 1 октябрга қадар маҳаллий авиақатновларга мўлжалланган янги Silk Avia авиакомпанияси ташкил этилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда хорижий ва ички сайёҳларнинг авиақатновларга бўлган талабини қондириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди. 

Жумладан:

  • 1 июлдан “Зиёрат туризми” дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади;
  • йил якунигача маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига 48 тадан 60 тага, туташувчи қатновлар сони 4 тадан 6 тага етказилади;
  • 1 октябрга қадар маҳаллий авиақатновларга мўлжалланган янги Silk Avia авиакомпанияси ташкил этилади;
  • авиаташиш харажатларини камайтириш мақсадида 9 та самолёт тўлиқ эконом-классга ўтказилади (бунда тарифлар 20 фоизга арзонлашади).

Туризм ва Транспорт вазирликларига бир ой муддатда туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини яхшилаш концепциясини тақдимот қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид