Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги масжидда портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди
Портлаш шаҳар ғарбидаги Ҳалифа Соҳиб масжидида намоз ўқилаётган вақтда содир бўлган.
Афғонистон пойтахти Кобулда содир бўлган портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши турли даражада тан жароҳати олди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Агентликнинг маълумот беришича, портлаш шаҳар ғарбидаги Ҳалифа Соҳиб масжидида намоз ўқилаётган вақтда содир бўлган.
Аввалроқ Aamaj News агентлиги Дорул Омон кўчасида жойлашган масжидда портлаш юз бергани ҳақида хабар қилганди.
Ўтган ҳафтада Мозори Шариф шаҳридаги шиалар масжидида амалга оширилган теракт натижасида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 90 нафарга яқин киши яраланганди.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026