23:10 / 30.04.2022
16586

Эрдўған Туркия Россия ва Украинани «соғлом ақл билан» иш тутишга чақиришини айтди

Туркия президенти Анқара БМТ раҳбарияти остидаги мулоқот гуруҳига Украинадаги жанговар ҳаракатлар бораётган ҳудудлардан тинч аҳолини эвакуация қилиш масаласида ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. 

Фото: РИА Новости

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан телефон орқали мулоқотида Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар берди NTV телеканали. 

БМТ бош котиби Эрдўғанни Россия ва Украина раҳбарияти билан мулоқоти тўғрисида хабардор қилди. Ўз навбатида, Туркия президенти Анқара БМТ раҳбарияти остидаги мулоқот гуруҳига жанговар ҳаракатлар бораётган ҳудудлардан тинч аҳолини эвакуация қилиш масаласида ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. 

Эрдўған шунингдек, Туркия «Украина ва Россияни соғлом ақл билан ва ярашиш асосида ҳаракат қилишга чақиришда давом этиши»ни таъкидлади.

Туркия президенти ва БМТ бош котиби 25 апрел куни Анқарада учрашув ўтказганди.

Гутерриш эртаси куни Москвага борди ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

28 апрел куни БМТ бош котиби Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказди

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top