Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мол-мулк ва автотранспортга тақиқ қўйиш ва ундан чиқаришнинг электрон тартиби жорий этилади
Ўзбекистонда мол-мулк ва автотранспорт воситаларига тақиқ қўйиш ва ундан чиқаришнинг электрон тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, қонунчиликда белгиланган мол-мулк ва автотранспорт воситаларига тақиқ қўйиш ва ундан чиқаришнинг электрон тартибини жорий этиш ҳамда фуқароларга тақиқ мавжудлигини онлайн текшириш имкониятини яратиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, бюджет ташкилотларида қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида қурилиш ва монтаж ишлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлаш ва баҳолаш механизмларини жорий этиш мўлжалланмоқда.
“Шаффоф қурилиш” электрон тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн режимда қабул қилиш имкони яратилади.
Давлат харидлари жараёнида тендер, танлов ва бошқаларни ўтказишда манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий омилларнинг мавжудлигини аниқлаш жараёни рақамлаштирилади. Жумладан, харид жараёнларида ҳужжатлар айланишини автоматлаштириш, харид жараёнларида “комплаенс-назорат” ўтказиш йўлга қўйилади.
Корхона ва ташкилотлар ишчи ва хизматчиларига давлат тасарруфидаги санаторий ва бошқа дам олиш масканларига йўлланма беришнинг очиқлигини таъминлаш ва соҳадаги коррупциявий омилларни қисқартириш ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:00 / 25.05.2026
Реновация: мулкдор нима талаб қила олади, нима эса мажбурий эмас?
21:10 / 14.04.2026
Ўзбекистонда ўзига кредит расмийлаштирилишини тақиқлаганлар сони 2,2 миллиондан ошди
14:57 / 26.12.2025
Кредит олишга тақиқни қандай расмийлаштириш мумкин?
18:56 / 10.11.2025