Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдан Европага нефт экспорти ҳажми охирги олти йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди
Евроиттифоқ Россия нефти ва газига қарамликдан қутулишга уринмоқда ва муқобил манбаларни изламоқда.
Апрел ойида АҚШдан Европага хом нефт экспорти ҳажми охирги олти йилдаги максимум кўрсаткичга етди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги.
Агентликнинг ёзишича, Европага Техас ва Луизианадаги йирик терминаллардан қарийб 50 млн баррел нефт жўнатилган. Бу Мексика кўрфазидан хорижга жўнатилган жами нефтнинг деярли ярмига тенг.
Халқаро энергетика агентлиги апрел ойида АҚШда нефт қазиб олиш ҳажми ошишини тахмин қилганди.
Евроиттифоқ Россия нефти ва газига қарамликдан қутулишга уринмоқда ва муқобил манбаларни изламоқда. Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетига Россия нефти импортига эмбарго қўйиш чораси киритилган.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026