Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон россиялик туристлар танловида Туркияни ортда қолдирди
Май ойи учун сотиб олинган чипталарнинг 20 фоиздан ортиғи Ўзбекистонга тўғри келади.
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон россиялик туристлар томонидан май ойида таътил ўтказиш учун энг кўп танланган мамлакат бўлди, деб хабар берди “Коммерсантъ”.
Хабарда айтилишича, сотиб олинган чипталарнинг 20 фоиздан ортиғи Ўзбекистонга тўғри келади.
Иккинчи ўринда Туркия (11 фоиз) ва учинчи ўринда Арманистон (10 фоизга яқин) жойлашди.
Россия туроператорларининг билдиришича, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларига саёҳат қилишга талаб ҳали ҳам мавжуд.
Туристларнинг кичик оқими Мисрга тўғри келмоқда. Бундан ташқари, Малдив оролларига саёҳатлар фаоллашган.
Аввалроқ Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик биттадан йирик лойиҳа бошланиши айтилганди.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
22:02 / 02.05.2026