Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда автомобиллар экспорти камайди, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошди
Ўзбекистонда автомобиллар статистикаси эълон қилинди. Унга кўра, экспорт камайган, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошган.
Фото: UzAuto Motors
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида 68 905 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Қайд этилишича, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24 451 тага ошган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Озарбойжон, Тожикистон, Корея ва Ливанга 58 дона енгил автомобилларни экспорт қилган.
Маълум қилинишича, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 763 тага камайган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 189,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8 508 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга 3 ойда 455 та электромобиль импорт қилинган. Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.
Бундан олдин «иномарка»лар асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:29
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
14:27 / 03.04.2026
Уй ва автомобил савдоси энди фақат банк орқали бўлади. Бу тизим қандай ишлайди?
22:36 / 02.04.2026
Машина сизники, рулда бошқа одам: жарима балли ҳақиқий ҳуқуқбузарга ёзилиши учун нима қилиш керак?
09:15 / 02.04.2026