Ўзбекистон | 07:46 / 06.05.2022
8290
2 дақиқада ўқилади

Қибрайда қишлоқ хўжалиги ерларида қурилиш ишларини амалга оширган шахслар аниқланди

Фото: Бош прокуратура

Ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ навбатдаги жиноят фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда

Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Қибрай туманида ер қонунчилигига риоя этилиши ўрганилди. Унда қуйидаги қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, “С. И.” МЧЖ ва “Д.М.” ХК норасмий раҳбари Б.И. ва раҳбари Ф.К. томонидан “С. И.” МЧЖ балансидаги Қибрай тумани, Салар массиви, “Бобур” МФЙ ҳудудида 66,02 балл бонитетли 1,0 гектар ер участкасидаги иссиқхонани қайта реконструкция қилишга рухсатнома олиб, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкасида қурилиш ишларини бошлаб, суғориладиган экин ер майдонини муомаладан чиқариб 1 029 млн сўм миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, Ф.К. бир вақтнинг ўзида “С.И.” МЧЖ ва “Д.М.” ХК раҳбари бўла туриб, ушбу жамиятларнинг норасмий раҳбари Б.И. билан биргаликда “Агрокимёҳимоясервис” МЧЖ балансидаги, 2021 йилда аукцион савдолари орқали “Д.М.” ХКга сотиб юборилган, Қибрай тумани, “Бобур” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 2393 контурида 66,02 балл бонитетли 4,13 гектар суғориладиган ер участкасининг 0,75 гектар қисмида қурилиш ишларини бошлаб 774 млн сўм миқдорда зарар етказган.  

Мазкур ҳолат юзасидан “С.И.” МЧЖ ва “Д.М.” ХК раҳбари Ф.К., норасмий раҳбари Б.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бундан олдин Нурафшон шаҳри, Қибрай, Кармана ва Самарқанд туманларида ер сотиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олингани хабар қилинганди.

Мавзуга оид