Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Ҳиндистон компанияси томонидан онкологик дори воситалари ишлаб чиқарилади
Мазкур компания Ўзбекистонга 10 йилдан буён ўз маҳсулотларини етказиб бермоқда.
9 май куни Ҳиндистоннинг онкология ва гепатология дори воситаларини ишлаб чиқарувчи илғор компанияларидан бири бўлган Vivalia Remedies PVT. LTD компанияси директори Вайбхав Кумар Ахлувалия Андижонга келди.
Вайбхав Кумар Ахлувалия Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан дори воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан музокара олиб борди. Музокарада тўғридан тўғри инвестиция киритиш ҳисобига лойиҳаларни амалга ошириш ва жорий йилнинг 1 октябридан дори воситаларини ишлаб чиқариш жараёни бошланиши бўйича билан келишувга эришилди.
Лойиҳанинг биринчи босқичида 300дан ортиқ турдаги ноёб онкологик дори воситалари ишлаб чиқариш учун 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади.
Айни пайтда Андижон вилоятида ташкил этилган фарм-зона саноат ишлаб чиқариш ҳудудида 4 корхона йилига 350 турдан зиёд 100 миллиард сўмлик дори воситалари ишлаб чиқармоқда. Жорий йилда яна 10 корхона қурилиши якунланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш бошланади.
Элмурод Эрматов.
Мавзуга оид
18:36 / 11.06.2026
Президент онкологик ва гематологик ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
11:35 / 10.06.2026