Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида зилзила сезилди
Зилзила эпицентри бўлган Сурхондарёнинг Бойсун туманида ер қимирлаши кучи 4-5 баллни ташкил этган.
12 май куни соат 15:27 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила куч Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, Қашқадарёда 4 балл, Самарқанд вилоятида 3-4 бални ташкил этган.
Зилзила эпицентри – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани.
Зилзила координаталари: 38,03 градус шимолий кенглик; 66,89 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 411 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4-5 балл, 96 км.
- Қашқадарё вилоятида 4 балл, 132 км.
- Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 180 км.
- Жиззах вилоятида 3 балл, 246 км.
- Навоий вилоятида 3 балл, 265 км.
- Бухоро вилоятида 3 балл, 288 км.
- Сирдарё вилоятида 3 балл, 318 км.
- Тошкент вилоятида 2-3 балл, 396 км.
- Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 410 км.
- Фарғона вилоятида 2 балл, 496 км.
Мавзуга оид
11:00 / 15.05.2026
Швейцариядан қолишмайдиган маскан — энди Сурхондарёда!
10:21 / 13.05.2026
Сурхондарёда Қизил китобдаги қушни овлаб, истеъмол қилганлар аниқланди
09:10 / 12.05.2026
Вахшивор тоғларида адашиб қолган 4 нафар фуқаро қутқарилди
11:04 / 30.04.2026