Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда икки қаватли савдо мажмуаси ёниб кетди
Ёнғин оқибатида мажмуанинг 250 метр квадрат шифт, том қисми, озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техникалар ва бошқа турдаги жиҳозлар ёниб кетган.
Фото: Самарқанд вилояти ФВБ
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 12 май куни тунги соат 00:33 да Қўшработ тумани “Намуна” МФЙ Эргаш Жуманбулбул кўчасида жойлашган “Entrogroplyus” МЧЖга қарашли икки қаватли савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Улар ҳодиса жойига соат 00:42 да етиб борган ва соат 03:52 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида савдо мажмуасининг тахминан 250 метр квадрат майдонида шифт, том қисми ва биринчи қаватда озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техникалар ҳамда бошқа турдаги жиҳозлар ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ, Оқдарё туманида машина-трактор парки биноси ёниб кетганди.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025