Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бошланғич синф ўқувчиларига меҳнат бозорида мавжуд бўлган касблар тўғрисида тушунчалар бериб борилади
Президент “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Халқ таълими вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
бошланғич синф ўқувчиларига ўқув режага киритилган фанлар доирасида меҳнат бозорида мавжуд бўлган турли касблар тўғрисида тушунчалар бериб боради;
касб эгаларининг меҳнат фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида 5-7-синф ўқувчилари учун турли учрашув ва сайёр дарсларни ташкил этади;
7-9-синф ўқувчиларининг касбга мойиллигини аниқлаш бўйича ташхислар ўтказиб боради ҳамда натижаларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш корхоналари, ҳунармандчилик марказлари ва бошқа ташкилотларга экскурсиялар ташкил қилади;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва ўсиш нуқталарига мувофиқ мактаб ўқувчилари учун устувор касбларни белгиласин ҳамда 10- ва 11-синф ўқувчиларини ушбу касбларга, шу жумладан, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, қисқа муддатли курслар очилган таълим муассасаларида ўқитиш чораларини кўради.
Халқ таълими вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2022 йил 1 августга қадар умумий ўрта таълим муассасаларининг технология фани устахоналари ҳамда касб-ҳунар амалиёти хоналари намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида умумий ўрта таълим муассасаларининг технология фани устахоналарини ҳамда касб-ҳунар амалиёти хоналарини босқичма-босқич ташкил этиш ва жиҳозлаш чораларини кўради.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
15:24 / 02.04.2026
Самарқанддаги мактабда директор ўринбосари ва ўқувчи ўртасида муштлашув юз берди
18:53 / 11.03.2026