Ўзбекистон | 08:01 / 14.05.2022
5135
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда уч ойда 39 нафар бола ЙТҲда ҳалок бўлди

Ўзбекистонда 2022 йил уч ойида 1 469та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, 204таси болалар иштирокида содир бўлди, 39таси ўлимга сабаб бўлди. Бу ҳақда АОКАда ЮНИCЕФ, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабаблари — тезликни ошириш (455та), йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик (110та) ва зарур инфратузилманинг йўқлиги (250та), жумладан, пиёдалар ўтиш жойининг йўқлиги (804та) бўлган.

Фото: АОКА

Йўл-транспорт ҳодисаларида болалар ўлимини сезиларли даражада камайтиришга кўмак берувчи чора-тадбирлар ҳам маълум қилинди. 

Улар:

йўл ҳаракатининг барча қатнашчилари, жумладан, ўсмирлар ва ёшлар учун қонунлар ижросини таъминлайдиган миллий қонунчилик ва сиёсатни мустаҳкамлаш;

инфратузилма ва авариядан кейинги хизматлар;

мактаб ҳудудини яхшилаш дастурлари ва мактаб ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тизимини ишлаб чиқиш;

янги ҳайдовчиларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришнинг ишончли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

мактаб ўқувчилари учун йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳоли хабардорлигини ошириш бўйича самарали тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

фуқаролик жамияти ташкилотларини қўллаб-қувватлаш.

Мавзуга оид