Туркия Швеция ва Финландия учун НАТОга кириш эшикларини ёпмаслигини билдирди
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Финландия ва Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақида “ижобий фикр”га эга эмаслигини айтганди.
Анқара Швеция ва Финландия учун НАТОга кириш эшикларини ёпмайди, аммо алянснинг қолган аъзолари Туркиянинг миллий хавфсизлик соҳасидаги хавотирларини ҳисобга олишини талаб қилади, деди Туркия президенти вакили Иброҳим Қалин.
"Биз эшикларни ёпмаймиз. Бироқ бу масалани Туркиянинг миллий хавфсизлиги масаласи сифатида кўтариб чиқамиз. Улар нима қилиши кераклиги аниқ: Курдистон ишчилар партияси вакилларига ўз фаолиятини олиб боришга рухсат беришни тўхтатиши, мазкур мамлакатларда бу ташкилотнинг, айрим шахсларнинг мавжудлигига нуқта қўйиши керак", - деди у.
Шу билан бирга, Қалин Туркия бу мавзуда Швеция билан музокара ўтказишга тайёрлигини айтди.
"Албатта, биз швециялик ҳамкасблар билан мулоқот, музокаралар ўтказишни истаймиз. Агар Финландия ва Швецияда ўз миллий хавфсизлигидан ташвишланадиган жамоатчилик бўлса, бизда ҳам ўз хавфсизлиги учун худди шундай ташвишланадиган жамоатчилик бор. Биз буни умумий нуқтаи назардан кўришимиз керак", деди у.
Қалин шунингдек, Россиянинг Финландия ва Швециянинг режаларини танқид қилиши Туркиянинг позициясига таъсир кўрсатмаганини таъкидлади.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Финландия ва Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақида “ижобий фикр”га эга эмаслигини айтганди.
“Скандинавия давлатлари террорчилик ташкилотлари учун меҳмон уйига ўхшайди”, - дея ўз позициясига изоҳ берди Эрдўған.
Туркия узоқ вақтдан бери Скандинавия мамлакатларини, хусусан, кўплаб турк муҳожирлари яшайдиган Швецияни экстремистик курд гуруҳлари, шунингдек, Эрдўған Туркиядаги исён ташкилотчиси деб эълон қилган, АҚШда истиқомат қилувчи турк ёзувчиси, ислом уламоси ва воиз Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорларига бошпана берганликда айблаб келади.
12 май куни расмий Ҳелсинки Финландия Россиянинг Украинадаги агрессив уруши муносабати билан НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширишини эълон қилди. Якшанба куни Швеция ҳам худди шундай қарор қабул қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024