Жаҳон | 16:21 / 15.05.2022
7081
1 дақиқада ўқилади

Белгород областида Украина билан чегарадош қишлоқ ўққа тутилди. Бир киши яраланди

Фото: T.ME/VVGLADKOV

Белгород области губернатори Вячеслав Гладков телеграм орқали Шебекинский шаҳар округидаги Середа қишлоғи «Украина ҳудудидан туриб» ўққа тутилгани ҳақида хабар берди.

«Тинч аҳоли вакилларидан бир киши яраланган, у снаряд парчасидан жароҳат олгани қайд этилган. Унга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилади», — деган регион раҳбари.

Россиянинг Украинага босқини бошланганидан буён икки мамлакат чегараси бўйлаб жойлашган рус аҳоли пунктлари бир неча марта зарбаларга учради.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид