Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда спорт анжомларини ўз баҳосидан қиммат нархда сотиб олганларга жиноий иш очилди
Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда олдинги вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси моддий жавобгар шахслари спорт анжомларини қиммат нархларда сотиб олиб, давлат манфаатларига қарийб 1,4 млрд сўм зарар етказишган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Жараёнда вилоят халқ таълими бошқармаси ва “I.A.” МЧЖ моддий жавобгар шахслари “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда 8 турдаги спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан 787,8 млн сўм қиммат нархларда харид қилганликлари аниқланган.
Шунингдек, департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда олдинги вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси моддий жавобгар шахслари 2021 йилнинг декабр ойида 22 турдаги спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан 598,9 млн сўм қиммат нархларда сотиб олганликлари маълум бўлган. Қолаверса, 2021 йилнинг декабр ойида 8 нафар ўқувчининг Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро мусобақага бориб-келиш харажатлари гарчи ота-оналар томонидан тўлаб берилган бўлса-да, сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 80 млн сўм бюджет маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:46 / 14.07.2026
НКМК ишчиси гилам бўлаклари ёрдамида 35 млн сўмлик олтинни ўғирлашга уринди
13:58 / 14.07.2026
Навоийнинг ҳам айрим ҳудудларида боғчалар вақтинча ёпилди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026